UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

23 янв 13:40
Янгиликлар

Тадбирлар, Футбол

Қарши футбол маҳорати мактабида фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-машғулот тадбири ўтказилди + ФОТО

Теглар :  ҚаршиФутбол
Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабида фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-машғулот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 515–сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2021 йил 15 январдаги “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги 52-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабида ўқув-машғулот бўлиб ўтди.

Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда дастлаб, футбол маҳорат мактабининг ишчи-ходимлари ва футболчи-ўқувчиларидан иборат 7 та йўналиш бўйича фуқаро мухофазаси гуруҳлари тузилди.

Ушбу 7 та фуқаро мухофазаси гуруҳлари мутахассислар кўмагида фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда, яъни зилзила вақтида, ёнғин содир бўлганида ёки шунга ўхшаш салбий ҳолатлар кузатилганда огоҳлантириш сигналларини чалиши, қандай қилиб мухофазалиниши, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш каби қатор қоидалар ва услулларни кўрсатиб беришди.

Шунингдек, соха мутахассислари томонидан ботулзм, қутириш каби касалликларининг салбий оқибатлари ва бу касалликлардан сақланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Кўргазмали асбоб-ускуналар орқали берилган тавсиялар тадбир иштирокчиларига янаям тушунарли бўлди.

Ўқув-машғулот тадбирида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматов иштирок этди.

Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шавкат РЎЗИЕВ, ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг