UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

23 сен 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Қаршида “Бутун жаҳонда автомобилсиз кун” муносабати билан саломатлик тадбири ўтказилди + ФОТО

Кеча, 22 сентябрь куни Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида пиёда юриш марафони ташкил этилди.

Ўзига хос тадбир 22 сентябрь – “Бутун жаҳонда автомобилсиз кун” муносабати билан Қарши шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилди.

Тадбир “Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси билан бошланиб, унда 2 мингга яқин аҳолининг кенг қатлами иштирок этди. Жумладан, вилоятдаги корхона, ташкилот, таълим муассасалари ходимлари ҳамда аҳолининг барча қатлами вакиллари спортнинг оммалашуви йўлида ибрат кўрсатишди.

Шундан сўнг, кексалар, ёшлар, спортчилар ва ташкилот-корхона ходимлари иштирокида оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратинг ва кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг