UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

27 авг 16:37
Янгиликлар

Волейбол

Қаршида волейбол бўйича очиқ турнир ўтказилди

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида волейбол бўйича очиқ турнир ўтказилди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2001 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар жамоалари иштирок этди.

Очиқ турнирда мезбонлардан ташқари Фарғона, Навоий, Самарқанд вилояти жамоалари, шунингдек, Наманган ва Жиззах вилоятларидан иккитадан жамоа ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасидан келган 100 нафарга яқин спортчилар ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. 

Мусобақа якунида Навоий вилоят жамоаси бош совринни қўлга киритди. Қашқадарёлик волейболчилар иккинчи, Қозоғистон жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Сайнабиев Нурбек (Қашқадарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот котиби), Фахриддин Чориев, Қарши шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг