UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

16 янв 14:28
Янгиликлар

Тадбирлар

Қаршидаги футбол маҳорати мактабида байрам тадбири ўтказилди

Теглар :  Қарши14 январь
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами спорт–таълим муассасаларида ҳам кенг нишонланди.

Хусусан, Қарши шаҳридаги Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабида ҳам 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ёш авлодни ватанпарварлик ва фидойлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!” шиори остида ташкил этилган мазкур маънавий-маърифий тадбирда фахрийлар, ота-оналар, ўқувчи-ёшлар, кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Дастлаб, байрам тадбирининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирни футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” Нурали Султонов табрик сўзи билан очиб, барчани ушбу қутлуғ сана билан табриклади.

Шунингдек, табрик учун сўз олган Қарши шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Бахтиёр Султонхўжаев, футбол маҳорати мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиевлар юртимиз тинчлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда фидойи ҳарбийларимизнинг машаққатли меҳнатлари юксак эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг Қарши гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри иштирокидаги Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури тадбирига янада байрамона завқ-шавқ бағишлади.

Бир сўз билан айтганда, футбол маҳорати мактабида Ватан ҳимоячилари куни байрами кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг