UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

31 дек 14:39
Янгиликлар

Самбо

Қашқадарёда Президент ташаббуси билан самбо зали қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди + ФОТО

Теглар :  Самбо
2020 йил сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари чоғида спортчилар билан учрашув бўлиб ўтганди.

Спортчилар орасида самбо бўйича Сербиядаги жаҳон чемпионати ғолибаси Мушарраф Ибодуллаева ҳам иштирок этганди. Суҳбат вақтида Мушарраф давлат раҳбаридан Яккабоғ туманида самбо зали қурилишини сўраганди. Ўша ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев масъулларга ушбу масала юзасидан топшириқ берганди. 

Ушбу топшириқ доирасида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида самбо билан шуғулланиш учун махсус спорт зали қуриб битказилди. 

Куни кеча мазкур замонавий спорт залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтдиўтди. Очилиш маросимида жамоат арбоблари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ва спортчилар иштирок этишди. 

Эндиликда яккабоғлик самбога қизиқувчи ёшларимиз мазкур спорт залига келиб, самбо сир-асрорларини ўрганишлари мумкин бўлади. Албатта келажакда ушбу спорт залидан янги Мушарраф Ибодуллаевалар, Гулхаё Жўраевалар етишиб чиқади деган умиддамиз!

Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон халқига, хусусан Яккабоғлик спортчиларимизга янги йилга шундай совға тақдим этилгани учун Мухтарам Президентимизга, Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг