UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

20 окт 17:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Қашқадарёда спорт тадбирлари давом этмоқда

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида спорт турлари бўйича турли мусобақалар мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида доимий равишда, карантин талаблари асосида ўтказилиб борилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳрида жойлашган сунъий қопламали мини-футбол майдонида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, футбол ассоцасияси ҳамда вилоят карлар жамияти ташаббуси билан вилоятдаги имконияти чекланган аҳоли (кар-соқов) ўртасида мини-футбол бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада имконияти чекланган аҳоли вакилларидан ташкил топган, вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларнинг биттадан, жами 15 та жамоаси иштирок этди ва ғолиблик учун майдонда тўп тепишди.

Ўзгача руҳда бўлиб ўтган мусобақада барча рақибларини доғда қолдирган Қарши шаҳри жамоаси 1-ўринни, 2-ўринни Косон тумани жамоаси қўлга киритган бўлса, фахрли 3-ўринни Нишон тумани жамоаси эгаллади.

Беллашувлар сўнггида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг