UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

23 июн 14:24
Янгиликлар

Болалар спорти

Қашқадарёнинг "яшил" тоифасига кирувчи ҳудудларида спорт қайта жонлантирилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар, 5 июндан эса бассейнлар, яъни сузиш ҳавзалари фаолиятига ҳам рухсат берилди.

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар, 5 июндан эса бассейнлар, яъни сузиш ҳавзалари фаолиятига ҳам рухсат берилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг "яшил" тоифасига кирувчи ҳудудларидаги спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини йўлга қўймоқда.

Спорт иншоотлари, шу жумладан, очиқ майдонларнинг кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37°С ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақида соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотлари соат 07:30 дан 18:30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этилишига қатъий амал қилинмоқда.

Шу билан бирга, спорт иншоотларида машғулотлар бошланиши олдидан ва кун давомида бир неча маротаба дизенфикция ишлари амалга ошириляпти. Спортчилар ҳам ниқобларда бўлиши ва машғулотларда ижтимоий масофага амал қилиниши қатъий назорат қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, спортчилар ва тренерлар саломатлигини асрашдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг