UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

21 окт 09:52
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters Chess-2023`да муваффақиятли қатнашган гроссмейстерларимиз қанча мукофот пули ишлаб олишди? + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Qatar Masters турнири ўз якунига етди.

Жаҳон тождори Магнус Карлсен, рейтинг етакчилари Хикару Накамура, Аниш Гири, Аржун Эригаси сингари дунё шахмат юлдузлари иштирок этган мусобақа бош соврини ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоевга насиб этди. 

Нодирбек чемпионлик учун кечган ҳал қилувчи тай-брек учрашувида жамоадоши Нодирбек Абдусатторовни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Абдусатторов турнир вице-чемпионига айланди. Учинчи ўриндаги ҳинд шахматчиси сингари 6,5 очко жамғарган Жавоҳир Синдаров қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни банд этди.     

Шу тариқа, шов-шувли тарзда Qatar Masters Chess-2023 турнири ғолибига айланган Нодирбек Якуббоев бош соврин билан бирга 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 108 минг 250 долларни ташкил этади. Иккинчи ўрин соҳиби Нодирбек Абдусатторов 15 000, 4-ўринни банд этган Жавоҳир Синдаров эса 7500 АҚШ долларига эга бўлди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг