UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

20 июн 11:36
Янгиликлар

Бошқалар

Қибрай крикет бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатига мезбонлик қиляпти + ФОТО

Мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш борасида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан жадал суратларда ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилаётган турли мусобақалар эса крикет спорт турини аҳоли орасида оммавийлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Хусусан, куни кеча пойтахт вилоятининг Қибрай туманидаги "Anfa" халқаро крикет стадионида крикет федерацияси томонидан T20 форматдаги биринчи мавсум Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди. 

Ушбу мусобақада Тошкентнинг "Анфа", "Indian Cricet Tashkent Club", "Tashkent super kings", "Tashkent stars", Қашқадарё вилоятининг "Barlos"ҳамда Фарғонанинг "Fergana Rangers"дан иборат олтита жамоаси ўзаро беллашмоқда. 

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев иштирок этиб, жамоаларни биринчи мавсум бошланиши билан қутлади ва уларга юқори ўринларни эгаллашларида омад тилади. 

Таъкидлаш лозим, ушбу очиқ чемпионат миллий терма жамоага саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Чемпионат 25 июнга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг