UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

29 янв 18:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлар Тошкентдаги «Ғалаба» боғига ташриф буюришди

Теглар :  Қиличбозлик
Аввал хабар берганимиздек, 19-30 январь кунлари қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Машғулотлар жараёни билан бир қаторда қиличбозларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан спортчиларнинг мақсадида маънавий -маърифий, маданий дастур ҳам ишлаб чиқилган. Асосий мақсад ёш қиличбозларимиз қалбида Ватанга, бой тарихимизга, маданиятимизга соғлом муносабатни шакллантириш, ватанпарварлик, миллий урф-одатлари, халқимизнинг шонли ўтмишига ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган.

28 январь куни қиличбозларимиз Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги "Ғалаба" боғига ташриф буюришди. Маълумки, "Ғалаба" боғи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фашизм устидан Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб очилган.

Парк экспозициясида музей деворлари ичида жонланиб келаётгандек уруш даври манзаралари, ҳарбий офицерларнинг маникенлари, хандаклар, дубинкалар ва дала ошхоналари, темир йўл вокзали, эски кутубхоналар бўлган жойлар композициялари акс эттирилган.  Шунингдек, музейда уруш йилларидаги ҳарбий қуролларнинг ноёб кўргазмаси мавжуд.

Боғ ҳудудида, очиқ ҳавода, ҳарбий техника ва қурол-яроғ кўргазмаси билан яқиндан танишиш мумкин.

Боғнинг марказий хиёбонига Сталинград жанги пайтида бебаҳо ҳарбий қахрамонлик кўрсатган улкан қўшинни бошқарган ўзбек ўғлони генерал Собир Раҳимов бошчилигидаги уруш қаҳрамонлари ва қатнашчилари ҳайкали ўрнатилган.

 «Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ташаббусига кўра бугун, биз қиличбозлик бўйича кадет-ўсмирлар терма жамоаси билан "Ғалаба" боғи ва музейида бўлдик, — деди Аброр Собиров, қиличбозликнинг рапира тури бўйича миллий терма жамоа мураббийи. - Биз бу ерда гўёки Иккинчи жаҳон уруши дунёсига кириб бордик. Айниқса фронтдаги аскарларнинг ўз яқинларига ёзган хатларини кўриб таъсирландим. Зеро, бизнинг боболаримиз тинч осмон остида яшашимиз учун курашдилар. Уларга катта раҳмат ва барча қиличбозлар номидан чуқур таъзим билдираман».

Ушбу паркка ташриф буюриб, сиз сокин йўлаклар бўйлаб юрар экансиз ажоюб манзарадан баҳра оласиз. Ноёб ёдгорликлар ва гўзал манзаралар туфайли бу ер пойтахтимизда ташриф буюрадиган энг машҳур жойлардан бирига айланмоқда.

Бундан ташқари, ўзбек халқининг Иккинчи Жаҳон уруши фронтларидаги жасорати ва қаҳрамонлиги, шунингдек, фронт учун барча зарур нарсалар билан таъминлаган фронт ортида ишлаганларнинг меҳнат қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмайди.  Тарихий илдизларимизни билиш ёш авлодни тарбиялаш, маънавий бой, баркамол, жисмонан бақувват шахсни шакллантиришнинг асосидир.

Қиличбозларимиз ушбу экскурсиядан катта ва унутилмас таассуротлар билан қайтишди ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига ва ушбу тадбирнинг барча ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини билдиришди. 

Муборак Якубова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг