UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

30 янв 11:21
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлар Тошкентдаги “Ғалаба боғи”га ташриф буюришди

Шу кунларда қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Машғулотлар жараёни билан бир қаторда қиличбозларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан маънавий-маърифий, маданий дастурлар ҳам ишлаб чиқилган. Бундан кўзланган мақсад ёш қиличбозларимиз қалбида Ватанга, бой тарихимизга, маданиятимизга бўлган муҳаббатни янада ошириш, ватанпарварлик, миллий урф-одатлари, халқимизнинг шонли ўтмишига ҳурмат руҳида тарбиялашдир.

Йиғин доирасида қиличбозларимиз Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қад ростлаган “Ғалаба боғи”га ташриф буюришди. Маълумки, “Ғалаба боғи” Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб очилган.

Парк экспозициясида музей деворлари ичида жонланиб тургандек уруш даври манзаралари, ҳарбийларнинг маникенлари, хандақлар, дубинкалар ва дала ошхоналари, темир йўл вокзали, эски кутубхоналар бўлган жойлар композициялари акс эттирилган. Шунингдек, музейда уруш йилларидаги ҳарбий қуролларнинг ноёб кўргазмаси ҳам мавжуд.

Боғ ҳудудида, очиқ ҳавода, ҳарбий техника ва қурол-яроғ кўргазмаси билан яқиндан танишиш мумкин. Боғнинг марказий хиёбонига Сталинград жанги пайтида бебаҳо ҳарбий қаҳрамонлик кўрсатган улкан қўшинни бошқарган ўзбек ўғлони генерал Собир Раҳимов бошчилигидаги уруш қаҳрамонлари ва қатнашчилари ҳайкали ўрнатилган.

«Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ташаббуси билан бугун биз қиличбозлик бўйича кадет-ўсмирлар терма жамоаси билан “Ғалаба боғи” ва музейида бўлдик. Биз бу эрда гўёки Иккинчи жаҳон уруши дунёсига кириб бордик. Айниқса, фронтдаги аскарларнинг ўз яқинларига ёзган хатларини кўриб таъсирландим. Зеро, бизнинг боболаримиз тинч осмон остида яшашимиз учун курашдилар. Уларга катта раҳмат ва барча қиличбозлар номидан чуқур таъзим билдираман«, – деди қиличбозликнинг рапира тури бўйича миллий терма жамоа мураббийи Аброр Собиров.

Ушбу боғга ташриф буюриб, сиз сокин йўлаклар бўйлаб юрар экансиз ажойиб манзарадан баҳра оласиз. Ноёб ёдгорликлар ва гўзал манзаралар туфайли бу маскан пойтахтимизда ташриф буюрадиган энг машҳур жойлардан бирига айланмоқда.

Бундан ташқари, ўзбек халқининг Иккинчи Жаҳон уруши фронтларидаги жасорати ва қаҳрамонлиги, шунингдек, фронт учун барча зарур нарсалар билан таъминлаган фронт ортида ишлаганларнинг меҳнат қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмайди. Тарихий илдизларимизни билиш ёш авлодни тарбиялаш, маънавий бой, баркамол, жисмонан бақувват шахсни шакллантиришнинг асосидир.

Қиличбозларимиз ушбу экскурциядан унутилмас таассурот билан қайтишди. Спортчиларимиз Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига ва ушбу тадбирнинг барча ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг