UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

08 фев 08:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиздан иккинчи кунда ҳам икки медаль

Болгариянинг София шаҳрида қиличбозлик бўйича халқаро мусобақа якунланди.

Сабля йўналишида ўтган беллашувда аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Қувонарлиси, ушбу кунда ҳам терма жамоамиз вакиллари иккита медалга сазовор бўлишди. Зайнаб Дайибекова ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Шаҳноза Тоғаймуродова кумуш медаль билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, кеча йигитларимиздан Шерзод Мамутов олтин, Пазил Генжебаев бронза медалини қўлга киритишган.

Шу тариқа, жамоамиз мусобақани 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2 та бронза медали билан якунлади. Энди спортчиларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ва халқаро мусобақада иштирок этиш учун Грузияга жўнаб кетишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг