UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

20 окт 13:34
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимизнинг йиғини давом этмоқда

Карантин қоидалари аста-секин юмшатилиши билан, жорий йилнинг 20 сентябридан қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари тўлақонли машғулотларга қайтишди.

Жумладан, шпага ва сабля йўналишлари бўйича терма жамоамиз Тошкент шаҳридаги «Умид» ва рапирачилар эса Миллий қиличбозлик клуби залида кунига икки маҳалдан ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказишмоқда.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, шифокор Сардор Садиков спортчиларнинг соғлигини доимий равишда назорат қилиб боряпти. Йиғинда барча карантин қоидаларига риоя қилинмоқда.

- Мазкур йиғин олдинда бўлиб ўтадиган республикамиз миқёсидаги мусобақалар ҳамда Осиё ва жаҳон чемпионати, шунинг жаҳон кубоги ва бошқа халқаро турнирларга сифатли ва пухта тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб беради - дейди қиличбозлик бўйича миллий терма жамоамизнинг сабля йўналиши бўйича мураббийи Ёрқин Йўлдошев. – Узоқ танаффусдан сўнг ташкил этилган ушбу йиғинда асосан қиличбозларимизнинг жисмоний формасини тиклаш ва уларнинг психологик ҳолатларидан келиб чиқиб, ғалаба сари руҳлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Машғулотларни кузатар эканмиз, спортчиларнинг мураббийлари кўрсатмаларини аъло кайфиятда бажараётганликларини гувоҳи бўлдик.

Маълумот учун, қиличбозлик бўйича ўқув-машғулотлар йиғини 31 октябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг