UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

03 авг 19:58
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик бўйича биринчи виртуал Ўзбекистон Республикаси чемпионатига старт берилди

Теглар :  Қиличбозлик
Бугун 2006-2007 йиллар ҳамда 2008 йилда туғилган ва ундан кичик ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналишида онлайн тизимда Ўзбекистон Республикаси биринчи виртуал чемпионати доирасидаги мусобақаларни бошлади.

Мусобақада республикамиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри терма жамоалари иштирок этмоқда.

Аввал хабар берилганидек, мазкур онлайн мусобақа мамлакатимизда қиличбозликни оммалаштириш ва тарғиб қилиш;

- Пандемия даврида ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга мунтазам жалб этиш;

- Ўзбекистон қиличбозларнинг спорт маҳоратини ошириш.

- дўстона ва спорт алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилмоқда.


Шунингдек, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси виртуал рақобат учун иқтидорли ёш спортчиларга қулай имкониятлар тақдим этиш билан, ҳозирда шиддат билан тарқалётган тождорвирусга қарши туриш учун умумий жавоб чорраҳасида бу каби муҳим ижтимоий тадбирни ўтказишга қарор қилганини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Шундай қилиб бугунги қиличбозликнинг шпага йўналишида бўлиб ўтган онлайн мусобақанинг яккалик баҳсларида куч синашган спўртчилар ўзларининг бор маҳоратларини намониш этишди. Ўта қизиқарли ва завқли ўтган мусобақалар натижасига кўра қуйдаги ғолиблар аниқланди.

Ўғил болалар. Яккалик баҳси
1.Комилов Юлдош (2007)- Навоий
2.Нурматов Адизбек (2007) - Навоий
3.Успанов Батир (2007) - Қорақалпоғистон
3.Махмудов Камрон (2007)-Навоий.


Қиз болалар. Яккалик баҳси
1. Оринбоэва Шаҳноза (2007) - Қорақалпоғистон
2. Махмудова Мафтуна (2006) - Бухоро
3. Муродова Зарина (2007) - Тошкент вилояти
3. Садуллаева Гулчеҳра (2006) - Бухоро.

Қиличбозлик бўйича ўтказилган ушбу илк онлайн мусобақа ғолиб ва совриндорларини табриклаймиз.

Дўстлар қиличбозларимизга қўшилинг ва Ўзбекистон Биринчи Виртуал чемпионати иштирокчиларини қўллаб-қувватланг!

ЎзҚФ Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг