UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 ноя 14:06
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик бўйича "Сателлит" халқаро турнирининг очилиш маросими ўтказилди

Теглар :  Қиличбозлик
Пойтахтимиз яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкентдаги "Универсал" спорт саройида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича "Сателлит" халқаро турнири ўтказилмоқда.

Баҳсларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Индонезия, шунингдек, Халқаро қиличбозлик федерацияси байроғи остидаги спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар.

Бироз аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосарлари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этишди.

Очилиш маросимида МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, яна бир нуфузли мусобақа Ўзбекистонга ишониб топширилганини, юртимиз мазкур турнирни юқори савияда ўтказа олишини, бунинг замирида Ўзбекистонда спортга кўрсатилаётган эътибор ётганини қайд этиб ўтди. Тадбир давомида сўзга чиққан мутасаддилар ҳам Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш учун жуда яхши шароитлар яратилганлигини айтиб, турнир иштирокчиларига муваффақиятлар тилашди.

Ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясидан сўнг, очилиш маросими ниҳоясига етди ва асосий баҳсларга старт берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг