UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

19 мар 17:01
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Фарғонада "Олимпия чўққилари" мусобақалари старт олди

Теглар :  Қиличбозлик
Фарғонада қиличбозлик бўйича "Олимпия чўққилари" мусобақалари старт олди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Олимпия захиралари коллежларининг тарбияланувчилари орасидан ёш иқтидор эгаларини саралаш, уларнинг маҳоратини ўстириш ва миллий терма жамоаларга муносиб заҳира шакллантиришга хизмат қилувчи "Олимпия чўққилари" Ўзбекистон чемпионатининг қиличбозлик йўналишидаги Республика мусобақаларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу нуфузли турнирга, фарғоналиклар алоҳида кўтаринки руҳ билан тайёргарлик ишларини олиб боришди. Мазкур мусобақа "CОVID-19 пандемияси даврида ҳудудларда спорт турлаги бўйича машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Бугун мазкур турнир доирасида қиличбозликнинг шпага тури бўйича республикамиз вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонлик атлетлар шахсий биринчилик баҳсларида ўзаро куч синашди. Ўз навбатида ушбу мусобақада жам бўлган ёш қиличболаримиз мамлакат биринчилиги учун олиб борилган баҳсларда ўзларининг бор спорт маҳоратларини намоён этишди.

Қизғин ва муросаиз кечган мусобақалар жараёнида қизлар орасида, айниқса Бухоро вилояти ҳамда ўғил болалар орасида Тошкент шаҳри қиличбозлик мактаби шпагачилари тенгсиз эканликларини исботлашди.

"Олимпия чўққилари" мусобақаларининг илк ғолиблари билан танишинг.

Шпага. Қизлар, шахсий биринчилик.

1. Хамидова Азиза - Бухоро

2. Кароматова Фируза - Бухоро

3. Касимова Рада - Тошкент


Шпага. Йигитлар, шахсий биринчилик.

1. Сидиков Мухаммад Юсуф - Тошкент

2. Ғофуров Шахриёр - Тошкент

3. Наимов Сардорбек - Бухоро


Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг