UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

20 июл 08:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик федерацияси онлайн ўқув-машғулотларни бошлади

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ташаббуси билан республикамизнинг барча вилоятларидан иқтидорли қиличбозларни жалб қилган ҳолда ZООМ иловаси орқали онлайн ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Мазкур ўқув-машғулотлар учта платформада кунига икки марта яни, эрталаб ва кечки пайт ҳар хил ёш тоифалари иштирокида ўтказилмоқда.

Биринчи платформада қиличбозлик бўйича терма жамоанинг 104 нафар спортчилари, иккинчи платформада 2005-2007 йилларда туғилган 111 нафар спортчилар ҳамда учинчи платформада 2008 йилда туғилган 103 нафар спортчилар қамраб олинди.

Ушбу машғулотлар қиличбозлик бўйича мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Жумладан, қиличбозликнинг сабля йуналишида учкарра Олимпиада чемпиони, иккикарра кумуш ва бир марта Олимпия уйинларининг бронза медали соҳиби Назлимов Владимир Аливерович, болгариялик мураббий Камаджиев Мартин ҳамда шпага йуналиши буйича венесуелалик мутахассис – Хосе Бенавидеслар олиб боришмокда.

Бундан кўзланган асосий мақсад-спортчилар эътиборини умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус машғулотларга жалб қилишга қаратилган. Бундан ташқари, ҳар куни режага мувофиқ қиличбозлик федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологи спортчилар билан онлайн семинарлар ўтказмоқда.

Шу билан бир қаторда ҳозирги кунда спортчилар учун алоҳида онлайн дарс ташкил этилган бўлиб, унда қиличбозларнинг билимларини янада ошириш мақсадида инглиз тили сабоқлари бериб борилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, яқин кунларда қиличбозлик бўйича биринчи Республика онлайн мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг