UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

12 ноя 07:43
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик федерацияси онлайн семинар ташкил қилди

Қиличбозлик федерацияси маърифий онлайн семинарларини давом эттирмоқда.

Худди шундай тадбир ҳудудлардаги мураббийлари учун ташкил этилди. Мақсад – хорижлик ҳамкасблар билан ўзаро тажриба ва фикр алмашишдан иборат. Бу мамлакатимизда қиличбозликни янада ривожлантириш ва спортчиларни сифатли тайёрлашга хизмат қилади. Онлайн семинарда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат қиличбозлик федерацияси ва унинг вилоятлардаги вакиллари ҳамда мураббийлари, шунингдек, польшалик мутахассис Консальский Жорзи-Збигниев иштирок этди.

«Қиличбознинг умумий жисмоний тайёргарлиги» мавзусида ўтган семинарда нутқ сўзлаган Консальский қиличбозлар учун умумий жисмоний тайёргарликнинг муҳимлигини таъкидлади ва тайёргарликнинг таркибий жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди. Қиличбозлик техникаси ва ҳаракатларини такомиллаштириш учун жисмоний сифатлар намоён бўлишини ривожлантириш ва ихтисослаштиришга қаратилган махсус жисмоний тайёргарлик мавжуд. Спортчининг махсус жисмоний тайёргарлиги – бу жанг пайтида қўлланиладиган техника ва ҳаракатлар мажмуасидир.

«Мураббийлар зиммасига катта масъулият юкланади, улар ҳар доим ўз шогирдларини назорат қилишлари, қиличбозларнинг қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда машғулот юкламасини индивидуал ишлаб чиқишлари керак. Ўз навбатида, спортчилар ҳам устозлари талабларини бажаришлари лозим. Aгар мураббий машқни 10 марта бажаришни таъкидлаган бўлса, қиличбоз ҳам буни каму кўстсиз бажариши шарт. Қиличбоз яхши машқ қилганида, у ҳаракатлари самарасини англаб етади. Ҳар бир машғулотдан сўнг қиличбоз чигалёзди машқлари бажариши, мураббийлар бу жараённи назорат қилишлари керак», – дейди мутахассис.

Мураббий ўз чиқишида ҳаёти ва фаолияти давомида дуч келган вазиятлардан ҳикоялари билан ҳам ўртоқлашди ва тегишли тавсиялар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг