UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0

25 июн 18:33
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Тошкентда семинар бошланди

Теглар :  Қиличбозлик
Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар ва мураббийларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги эътирофга лойиқ.

Бироқ, спорт соҳасини ривожлантиришга доир бир қатор муҳим меъёрий хужжатлар қабул қилинган бўлса-да, уларда белгиланган долзарб масалалар ва жойларда ўз ечимини кутаётган — кадрлар салоҳияти билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам борлиги сир эмас. Ушбу вазифаларни бажариш, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланиш борасида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг 2019 йил режасига мувофиқ республикамиз вилоятларида қиличбозликнинг барча йўналишларида мураббийлик фаолиятини олиб бораётган ходимлар учун уларнинг касбий малака-маҳоратини ошириш мақсадида 25-30 июнь кунлари хорижий мутахассислар иштирокида услубий-амалий семинарлар ташкил этилган. 

Бугун, 25 июнь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор”  қиличбозлик спорт мажмуасида мазкур семинарнинг очилиши бўлиб ўтди. Анжуманда республикамизнинг турли вилоятларида қиличбозлик бўйича фаолият олиб бораётган мураббийлар, спорт фахрийлари, олимлар ва қиличбозлик спортининг етакчи мутахассислари иштирок этишди.


Маълумки, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Президентимиз белгилаб берган  вазифалардан келиб чиққан ҳолда қиличбозлик спортини оммалаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган истеъдодли спортчиларни тайёрлаш учун барча зарур чорларни кўрмоқда. Натижада  қиличбозлик мамлакатимизда  спортнинг оммавий турига айланмоқда.

Семинарнинг очилиш маросимида сўз олганлар томонидан ҳам бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва бажарилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг семинарнинг илк кунида анжуман иштирокчилари Россиядан таклиф этилган қиличбозлик назарияси ва методикаси бўйича машҳур олим, педагогика фанлари доктори, Россияда хизмат кўрсат мураббий А.Д.Мовшович маърузаларини тинглаш баробарида ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоб олишди.

Семинар қатнашчилари услубий назарий билимларни мустаҳкамлаш учун куннинг иккинчи ярмида ҳар бир йўналиш бўйича Тошкент шаҳрида жойлашган қиличбозлик спорт залларида ўз малака-махоратини ошириш бўйича “Пахтакор”, “Умид,” “Ёшлик” спорт мажмуаларига ташриф буюришди. 

Эслатиб ўтамиз мазкур семинарлар ҳафта давомида — 25 июндан 29 июнь кунигача бўлиб ўтади. Семинарлар доирасида, сўнгги йилларда Ўзбекистон терма жамоасига шпага йўналиши бўйича мураббийлик қилиб келаётган швециялик Игорь Чикинев, миллий терма жамоамизнинг сабля йўналишидаги мураббийи россиялик Александр Житецкийлар ўзбек мураббийларга қиличбозликнинг усулубий ҳамда амалий жихатларининг энг нозик масалаларига оид маърузалар билан қатнашишлари режалаштирилган. 

Ушбу касбий малака ошириш дарслари давомида қиличбозлик бўйича ҳакамларнинг ҳам услубий-амалий семинари ўтказилади. Албатта, бу каби республика услубий-амалий семинарлар мамлакатимизда қиличбозлик спортини ривожлантириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳани янги, янада юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

ЎҚФ матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг