UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

24 фев 14:58
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Тошкентдаги Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Қиличбозлик
Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

4 мартга қадар давом этадиган ушбу мусобақада қитъамизнинг энг сара ёш қиличбозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бугун беллашувлар бўлиб ўтаётган Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (MDIS) мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти Шайх Салим бин Султон Ал Қосими, Пан Америка қиличбозлик конфедерацияси президенти Виталий Логвин, MDIS ректори Жасур Салиҳов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова, шунингдек, бир қатор расмийлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Даставвал, Султон Ал Қосими мусобақанинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

“Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон ҳукумати қиличбозлик бўйича ўтказиладиган халқаро мусобақалар ва тадбирларимизни қўллаб-қувватлаб, уни юқори савияда ташкил этишимизда ёрдам беради. Бунинг учун мамлакатингизга ташкилотимиз номидан чуқур миннатдорчилигимизни йўлламоқчимиз. Мусобақа қитъамизнинг ёш юлдузларини кашф этиш йўлида жуда муҳим”, – деди ОҚК раҳбари.

Шундан сўнг асли ўзбекистонлик Виталий Логвин халқаро майдонда ўзбек қиличбозлигининг эришиб бораётган муваффақияти хусусида гапирди:

“Авваламбор, мен учун қадрли Ўзбекистонда бўлганимдан мамнунман. Ҳар гал Тошкентга келар эканман, улкан ўзгаришларга гувоҳ бўляпман. Бу мамлакат президенти олиб бораётган ислоҳотларининг самараси. Буни биргина қиличбозлик спортида ҳам кўраётганимизни алоҳида эътироф этмоқчиман. Ўзбек қиличбозлиги бир неча йил аввал янги туғилиш даврини бошлади ва тез суратларда ижобий натижаларга эришмоқда. Зайнаб Дайибекова мисолида айтишимиз мумкинки, бу терма жамоа вакилларини катта келажак кутмоқда”.

Анжуман давомида Гулнора Саидова ривожланиш стратегияси йўлида тузилган режалар билан ўртоқлашди.

“Улкан ютуқларга эришиш йўлида ушбу спорт турининг мамлакатимиздаги оммавийлигини ошириш ҳам жуда муҳим. Бу йўлда дастлаб ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги турли нуфузли мусобақаларни ўтказяпмиз. Уларда тўпланган тажриба орқали келгусида катталар тоифасидаги турнирларни қабул қиламиз. Айтиш мумкинки, халқаро федерация ҳозирданоқ бир қатор мусобақаларни бизга ишониб топширмоқчи. Режамизда келаси йилдан катталар ўртасидаги Жаҳон кубогини қабул қилиш мақсади бор”, – деди федерация бош котиби.

Анжуманда институт ректори бу каби халқаро мусобақаларни қабул қилиш орқали талабалар орасида оммавий спортни янада тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилганига алоҳида тўхталди. Шунингдек, ОАВ вакиллари ушбу мусобақа ва унинг атрофидаги тадбирлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Осиё чемпионати доирасида бугун ўсмир қизлар рапира, йигитлар эса шпага ҳамда сабля қуролларида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда, дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида. 


Тадбирдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг