UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

14 янв 09:41
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Қизғин беллашувлар ва муносиб эътирофлар

Қамаши туманидаги 4-сонли “Меҳрибонлик уйи”да вилоят прокуратураси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятидаги “Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари ўртасида 14-январь - ”Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан футбол, шахмат ва шашка бўйича “Вилоят прокурори кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Унда вилоят прокуратураси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси масъуллари ҳамда туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик  вакиллари иштирок этишди.
Ушбу вилоят миқёсидаги футбол, шахмат ва шашка мусобақаси Қамаши туманидаги 4-сонли “Меҳрибонлик уйи” ва Китоб туманидаги 5-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтди.


Мусобақа бошланишида Қамаши туман ҳокими Шерали Санаев сўзга чиқиб, бугун юртимизда ёшлар учун яратилган улкан ва беқиёс шарт-шароитлар ўзининг хайрли натижаларини бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Сўнгра мазкур спорт мусобақасининг барча иштирокчиларини яқинлашиб келаётган 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан қизғин табриклаб, уларга ушбу мусобақада муваффақиятлар тилади.


Шундан сўнг Қамаши шаҳридаги 4-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ва Китоб туманидан ташриф буюрган 5-сонли “Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида икки ёш тоифасидаги футбол жамоалари ўртасида ўзаро футбол мусобақаси бўлиб ўтди.


Кичик ёшдаги жамоалар ўртасида кечган учрашувда қўйидаги натижа қайд этилди:
Қамаши шаҳридаги 4-сонли “Меҳрибонлик уйи” ёш спортчилари Китоб тумани 5-сонли “Меҳрибонлик уйи”дан ташриф буюрган мусобақа иштирокчиларидан 7:1 ҳисобида ғолиб бўлди.


Юқори синф тарбияланувчилари жамоалари ўртасида кечган учрашувда қўйидаги натижа қайд этилди:
Китоб туманидан ташриф буюрган 5-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари Қамаши туманидаги 4-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари жамоасидан 6:4 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.


Шахмат ва шашка бўйича “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги беллашувда қуйидаги натижа қайд этилди:
Қамаши шаҳридаги 4-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ва Китоб туманидаги 5-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари - ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги шахмат ва шашка спорт мусобақасида умумий жамоа ҳисобида Китоб туманидан келган ёш спортчилар муваффақият қозонишди.


Юқори савияда ташкил этилган вилоят миқёсидаги ушбу футбол, шахмат ва шашка мусобақаси якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан Кубок, медаллар ва спорт анжомлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Қамаши туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори   Ф. Чориев













Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг