UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

19 июн 08:03
Янгиликлар

Болалар спорти

Қўқонда замонавий спорт-соғломлаштириш маркази фойдаланишга топширилди

Қўқон шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 70-А уйда замонавий спорт-соғломлаштириш маркази қуриб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги «2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташаббускор тадбиркор Дилшод Ниёзов томонидан Қўқон шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 70-А уйда замонавий спорт-соғломлаштириш маркази қуриб, фойдаланишга топширилди.

3 қаватли замонавий спорт-соғломлаштириш марказининг 1-қавати аёллар, 2-қавати эса эркаклар машғулот олиб бориши учун мўлжалланган бўлса, 3-қаватдан яккакурашларга ихтисослашган спорт зали ўрин олган.

Спорт-соғломлаштириш марказида бир кунда жами 180 нафар киши ўз саломатлигини мустаҳкамлаши мумкин. Ташаббускор-тадбиркор ҳамда спорт фидойиси Дилшод Ниёзов томонидан ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 16 та янги иш ўрни яратилди.

Спорт-соғломлаштириш марказини қуриш ва жиҳозлаш ишларига жами 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг