UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

01 июн 09:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Қорақалпоғистонда 5 ташаббус тарғиботи

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз ёшларининг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни маданият, спорт, илм-фан, санъат соҳаларига бўлган қизиқишларини янада ошириш бўйича 5 муҳим ташаббус ишлаб чиқилган бўлиб, юртимиз бўйлаб унинг тарғибот ишлари жадал олиб борилмоқда.

Айниқса, Қорақалпоғистон Республикасидаги ишларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Якунига етган ҳафта Республика маркази Нукус шаҳрида ДХХ кубоги, “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мини-футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика, воркаут ва бошқа бир қатор йўналишларда спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу орқали Республика ёшлари орасида спорт тарғиботи янада кенгаймоқда.

Айниқса, Мўйноқ ҳудудига бўлган эътибор ҳар қачонгидан юқори. МОҚ ҳам бу борада ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қўмита вакили Мирсардор Алимов ушбу ҳудудга амалга оширган навбатдаги сафари давомида ҳам туман ёшларини оммавий спортга жалб этиш ва уларни жисмоний тарбияга қизиқтириш бўйича қатор амалий ишларни амалга оширди. 

Мазкур тадбирларда туман ҳокими Ерпўлат Еденбаев ҳам иштирок этиб, спорт Мўйноқ ёшларининг тобора севимли машғулотига айланиб бораётгани, ҳукуматимизнинг бу борадаги эътибори ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг туман ёшлари учун 50 миллион сўм миқдоридаги спорт анжомлари совға қилинди.

Таъкидлаш жоиз, бу орқали ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёзги таътил вақтларида уларни спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг