UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0

09 июн 13:38
Янгиликлар

Кураш

Қўрғонтепада бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

1-8 июнь кунлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Савай” номли спорт мажмуасида Бел олиш ва Уч кураш бўйича 2001-2003 туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 800 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб  Бел олиш курашининг халқа-чалиш, чалиш ҳамда Уч курашнинг яктакли йўналишлари бўйича мусобақалар якунланиб, ғолиблар номи аниқланган бўлса, чемпионатнинг сўнгги кунида Уч курашнинг яктаксиз ва халқа йўналишларида ҳам кучлилар сараланди.

Демак, муросасиз тарзда ўтган Ўзбекистон чемпионатининг мазкур йўналишларида ўз вазн тоифаларига кўра олтин медалга сазовор бўлган спортчилар билан танишамиз.  

Уч курашнинг яктаксиз йўналиши

Ўғил болалар

50 кг. – Нозимжон Комилов (Андижон)

54 кг. – Ҳусанбой Муҳаммаджонов (Андижон)

58 кг. – Сардор Комилов (Андижон)

62 кг. – Жамолиддин Йўлдошев (Жиззах)

66 кг. – Диёрбек Абдусаломов (Андижон)

70 кг. – Шоҳсултон Абдусатторов (Жиззах)

74 кг. – Юсуфали Ғанижонов (Жиззах)

78 кг. – Муҳаммадали Тиловолдиев (Андижон)

82 кг. – Достон Абдумажидов (Андижон)

86 кг. – Азамжон Мамасолиев (Андижон)

90 кг. – Ҳусниддин Жалолов (Жиззах)

96 кг. – Расулжон Абдумўминов (Фарғона)

+96 кг. – Аманбой Утарбоев (Тошкент в.)

Қизлар

48 кг. – Гулсанам Тошмаматова (Наманган)

52 кг. – Муҳаббат Муродова (Наманган)

56 кг. – Гулҳаё Одилова (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Муаззам Султонова (Фарғона)

Уч курашнинг халқа йўналиши

Ўғил болалар

50 кг. – Асадбек Тўхтасинов (Фарғона)

54 кг. – Ҳасанбой Мамажонов (Фарғона)

58 кг. – Элбек Юлдошев (Сурхондарё)

62 кг. – Ойбек Орифбоев (Жиззах)

66 кг. – Аслиддин Умаров (Сурхондарё)

70 кг. – Лазиз Хожимуродов (Жиззах)

74 кг. – Қудрат Алланиёзов (Сурхондарё)

78 кг. – Фаррух Туропов (Сурхондарё)

82 кг. – Самандар Абдусалимов (Сурхондарё)

86 кг. – Азамат Абдуманонов (Фарғона)

90 кг. – Асадбек Бадалов (Тошкент в.)

96 кг. – Илҳом Одилов (Наманган)

+96 кг. – Нодир Жўраев (Сирдарё)

Мутлоқ вазн. – Асилбек Қоржовов (Сурхондарё)

Мусобақа якунлангач ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг