UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 апр 07:27
Янгиликлар

Теннис

Қозоғистонлик теннисчи Porsche Tennis Grand Prix чемпиони + ФОТО

Германиянинг Штутгарт шаҳрида теннис бўйича нуфузли WTA турнири якунига етди.

Porsche Tennis Grand Prix бош соврини Елена Рибакинага насиб этди. Қозоғистонлик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 27-поғонада борган украиналик Марта Костюкни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2. 

Елена теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 2:2. Бир соату 11 дақиқа давом этган баҳсда дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлган Рибакина ҳам, Марта ҳам биронта эйс зарбасини амалга ошира олмади. Қўшхатолар Костюкда уч баробар кўпроқ бўлди - 6 га 2. Брейклар бўйича мутлақ устунлик Еленада - 4 га 0!

Porsche Tennis Grand Prix турниридаги муваффақиятли иштирок Рибакинага 500 рейтинг очкоси ҳамда 123,480 доллар мукофот пули келтирди. Бу қозоқ теннисчисининг мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги саккизинчи соврин бўлди. 

Елена Рибакина финалга қадар россиялик Вероника Кудерметовани 7:6, 1:6, 6:4, италиялик Жасмин Паолинини 6:3, 5:7, 6:3, дунёнинг биринчи ракеткаси, польшалик Ига Свёнтекни 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг