UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

31 янв 11:04
Янгиликлар

Бошқалар

Қуйи Чирчиқда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

Теглар :  Оммавий спорт
Маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор оммавий спорт тадбирлари уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти мҳаллаларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Чунончи, маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолиятини намунавий ташкил этиш мақсадида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтазор” маҳалласи танлаб олинди.

Маълумот учун: “Пахтазор” маҳалласида жами 3 853 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Маҳаллада 30 ёшгача бўлган ёшларнинг умумий сони 1 790 нафар бўлиб, шундан мактабгача тарбия ёшидаги болалар 508 нафар, 7-17 ёшли болалар 735 нафар ҳамда 18-30 ёшлилар эса 547 нафарни ташкил қилади.

Соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди. Республика спорт федерациялари ва ассоциациялари иштирокида малакали ҳакамлар ва мутахассислар томонидан ташкил этилган мусобақалар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

“Пахтазор” спорт ўйингоҳида футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди. Унда маҳалланинг 14 та кўчасидан тузилган жамоалар ўзаро мусобақалашмоқда. Дастлабки кунги саралаш босқичида 8 та жамоа таркибида жами 80 нафар маҳалла ёшлари футболчи сифатида иштирок этди. Шунингдек, мусобақалар давомида 460 нафарга яқин ёшлар ҳам томошабин сифатида қамраб олинди.

Волейбол бўйича маҳалла хотин-қизлари ўртасида ташкил этилган “Прокурор кубоги” мусобақасида кечаги баҳсларда жами 40 нафар хотин-қиз иштирокчи сифатида жалб этилди. Камондан отиш мусобақаси эса маҳалла ёшлари ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида ташкил қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг