UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

30 июн 09:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Равшан Эрматов ЎзДЖСТУ профессорлари билан истиқболдаги режаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институтининг истиқболли режалари ва спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоа спортчиларининг натижадорлигини мавзусида илмий ёндашувга асосланган суҳбат бўлиб ўтди.

Унда Рашид Маткаримов, Фикрат Керимов, Шамиль Исеев каби етакчи профессорлар иштирок этишди. Учрашув давомида Равшан Ирматов кучли захирага эга терма жамоаларимизни тайёрлашда соҳанинг илм-фан масалалари ҳам долзарб экани ҳақида тўхталиб, бир қатор истиқболли режалар хусусида фикр алмашди. 

Терма жамоаларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини ошириш мақсадида замонавий илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш, машғулотлар ва мусобақалар даврида спортчиларнинг функционал даражасини чуқур таҳлил қилиш, институтни лабораториясини керакли жиҳозлар билан таъминлаш каби масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Йиғилиш спортчиларимизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-214 Олимпия ўйинларига тайёрлашга қаратилган бўлиб, якунида Равшан Ирматов мутахассисларга МОҚ доимо ҳамкорликда ишлашга тайёр экани, ўзбек спорти ютуқларининг салмоғини оширишда олимларимизнинг хизмати беқиёс эканини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг