UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

09 авг 08:22
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортининг ёрқин вакили, футбол бўйича Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, жаҳон рекордчиси Равшан Эрматов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Сайфуддинович Эрматов 1977-йил 9-август куни туғилган. ФИФА рефериси сифатида фаолият олиб борган Равшан Сайфуддинович футбол бўйича жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин бошқарган ҳакамдир. Ҳамюртимиз ЖАР-2010 мундиалида 5 та, Бразилия-2014 мундиалида 4 та ва Россияда ўтган жаҳон чемпионатида 2 та, жами 11 та учрашувни бошқариб борган. 

Бир неча бор клублар ўртасидаги ЖЧ, Осиё кубоги ва ОЧЛ ва бошқа нуфузли мусобақаларнинг асосий ўйинларида ҳакамлик қилган. 2015-йил эса жаҳоннинг энг яхши рефериси деб топилган. Равшан Сайфуддиновичнниг бундай хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, «Буюк хизматлари учун» ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Эрматовни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 авг 11:48:26
Далер Рахимов
Муборак булсин табриклаймиз
   
09 авг 11:47:57
Далер Рахимов
Стадионларда югуриб юргани ЯХШИ эди. Рахбарликни ЭПЛОЛМАДИ АФСУС
   
09 авг 11:46:32
Далер Рахимов
Ишдан олинсин. Халк учун катта байрам буларди. Рахбар булганидан бери хеч нарма килмади, килолмади, килолмайди хам.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг