UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

15 май 12:43
Янгиликлар

Регби

Регби. Ўзбекистонлик комиссар илк маротаба Осиё чемпионатида ишлайди

Теглар :  Регби
Ўзбекистон регби федерациясининг ижрочи директори Анатолий Широв Ўзбекистон тарихида илк маротаба Осиё чемпионати вақтида комиссар сифатида фаолият олиб боради.

«Осиё регби уюшмасидан таклиф олиш мен учун фаҳр. Бу халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон регби федерациясига билдирилаётган ишончдан далолатдир», – деди Анатолий Широв.

Айни пайтда ўзбекистонлик мутахассислар Осиё регби уюшмасининг ривожланиш, мусобаалар ва тиббий қўмиталари таркибида фаолият олиб бормоқдалар.

Анатолий Широв 16-19 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг III Марказий Дивизион беллашувларида ишлайди. Мазкур баҳсларда Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон ва Покистон каби мамлакатлар терма жамоалари иштирок этадилар. Ўйинларни Гонконг, Канада, Малайзия, Сингапур, Буюк Британия ва Иордания каби мамлакатлардан ташриф буюрадиган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Маълумот учун, регби бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати бир неча дивизонларда бўлиб ўтади (TOP-3, I Division, II Division, III Division West, III Division East, III Division Central). Ўз дивизионида юқори ўринни эгаллаган жамоалар юқори, паст натижалар қайд этганлар эса қуйи дивизионларга йўл оладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг