UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

29 авг 08:51
Янгиликлар

Регби

Регби ва чим устида хоккей спортининг мутасаддилари билан онлайн учрашув

Юртимизда ўйин спорт турларини янада ривожлантириш, терма жамоаларимизни қитъа ва жаҳон ареналаридаги нуфузини тиклаш мақсадида янги лойиҳалар устида муҳокамалар олиб борилмоқда.

Кеча МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти регби ҳамда чим устида хоккей федерациялари мутасаддилари билан онлайн учрашувда мазкур спорт турларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашишди.

Регби юртимизда нисбатан ёш, чим устида хоккей эса ўтмишда шонли тарихга эга спорт тури ҳисобланади. Зеро, Собиқ Иттифоқ даврида “Андижанка” жамоаси чим устида хоккей бўйича бир неча бор мамлакат чемпиони бўлган, терма жамоанинг асосини ушбу клуб ўйинчилари ташкил этарди. Спортчилармиз эса жаҳон чемпионати ва Олимпиадаларда иштирок этиб этиб келишган.

Бироқ бугунги даврга келиб, ҳар икки спорт турида бошқа ўйин спорт турларида бўлгани каби асосий терма жамоанинг мунтазам шуғулланиши учун сифатли майдоннинг йўқлиги, ўқув-машғулот йиғинларининг доимий ташкил этилмаслиги каби муаммоли масалалар бонг уриб келган. Бугун терма жамоа таркибини яна бир карра саралаб, уларнинг шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвентар ва йиғинлар учун етарли маблағлар ажратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Ўз навбатида МОҚ раҳбари мазкур йиғилиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Йиллар давомида шундай ажойиб спорт турларини бироз беэътибор қолдириб келганмиз. Спортчилар учун майдон топиш, ҳақиқатда ҳам, асосий масалалардан бири. Мураббийларимиз ва федерация мутасаддилари керакли жойларни танлаб олишса, майдон топиш масаласини ҳал қилишга ёрдам берамиз. Кейинги қадамда вилоят бўлимлари фаолиятини кучайтириш керак. Шунда терма жамоани янада кучайтириш мумкин”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув давомида МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти спортчиларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларни давом эттиришларини сўраб қолишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг