UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

28 мар 14:12
Янгиликлар

Регби

Регбичиларимиз эронлик рақиблари билан муроса кўчасини танлашди

Регбичилар мусобақаси Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида регби бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатининг учинчи дивизион баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор самарасида бошқа спорт турлари қатори регби ҳам тобора оммалашиб бормоқда.

Ўзбекистон регби федерацияси 2006 йили Осиё регби уюшмасига аъзо бўлган, 2014 йил 14 майда Халқаро регби кенгашининг тўла ҳуқуқли аъзолигига қабул қилинган.

Бугунги кунда ушбу спорт турига қизиқувчи ёшлардан иборат жамоалар иштирокида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати, турли мусобақалар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Машғулот ва мусобақаларни замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, халқаро майдонда юксак натижалар кўрсатишга қодир спортчиларни тайёрлаш, терма жамоаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа миқёсидаги мусобақаларда мунтазам қатнашиб келаётир.

Регби бўйича Осиё чемпионати учинчи дивизион баҳсларининг илк учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси эронлик рақиблари билан куч синашди. Кескин ва муросасиз кечган қарама-қаршиликда 13:13 ҳисоби қайд этилди.

– Ўзбекистон терма жамоаси ҳали ёш бўлса-да, жуда кучли. Йигитлар бақувват ва чайир. Эрон жамоаси регби билан ўн икки йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётганига қарамай, бугун мезбонлар билан ўйнаш осон бўлмади. Олдинлари иккинчи дивизионда ўйнаганмиз, мақсадимиз яна иккинчи дивизионга қайтиш, – дейди Эрон терма жамоаси катта мураббийи Ҳамид Ризо.

Навбатдаги баҳс 28 март куни бўлиб ўтади. Шу куни Эрон терма жамоаси ливанлик регбичилар билан куч синашса, 31 март куни мусобақанинг сўнгги беллашувида Ўзбекистон терма жамоаси Ливан термасига қарши майдонга чиқади.

Мазкур жамоалар ғолиби иккинчи дивизион баҳсларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг