UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

22 июн 19:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Ректор бошчилигидаги ЎзДЖТСУ вакиллари Латвия спорт таълими академиясида бўлишди + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУЛатвия
Хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабаев бошчилигидаги кичик делегация Рига шаҳрида бўлиб турибди.

У кишига Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институти директори Р. Маткаримов, университет Халқаро ҳамкорлик бўлим бошлиғи Ш. Тоштурдиев, “Мураккаб-техник спорт турлари назарияси ва услубияти” кафедраси мудири И. Каримов ҳамроҳлик қиляпти.  

Ташриф доирасида вакилларимиз Рига шаҳридаги Латвия спорт таълими академиясида бўлдилар. Академия жамоаси меҳмонларни илиқ кутиб олди. Ушбу академия ректори Журис Грантс, илмий ишларни ривожлантириш бўйича проректор Жанис Зиденс ҳамда ўқув фаолияти проректори Андра Фернате иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда келгусидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, илмий тадқиқот фаолиятини ҳамкорликда ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар малака ошириш тизимини йўлга қўйиш масалалари бўйича келишувга эришилди ҳамда Икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шундан сўнг, Латвия спорт таълими академиясида талабалар учун яратилган шароитлар, академиянинг имкониятлари, моддий-техник базаси билан яқиндан танишдилар, дарс жараёнларининг гувоҳи бўлдилар.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг