UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

14 окт 19:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Республикамиз бўйлаб оммавий спорт тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда

Мамлакатимизда карантин қоидаларини юмшатилиши муносабати билан кенг аҳолини соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Жиззах ва Қашқадарё вилоятида ҳам шундай тадбирлар ўтказилди.

Жиззах шаҳрида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоят аҳолиси иштирокида эрталабки оммавий бадантарбия машғулотлари ва «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Оммавий тадбирда уч минг нафарга яқин аҳоли иштирок этди. Тадбир эрта тонгда «Суғдиёна» спорт мажмуасида бадантарбия машғулотлари билан бошланди шундан сўнг Шароф Рашидов шох кўчаси бўйлаб «Ёшлар шаҳарчаси»гача бўлган масофа босиб ўтилди.

Қашқадарёда ҳам оммавий бадантарбия ҳамда юриш марафонлари бўлиб ўтди. Тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли фаол иштирок этди. Жиззахда бўлгани каби Қашқадарёда ҳам бадантарбия машғулотлари сўнгра юриш марафони ўтказилди.
 

Бу каби оммавий спорт тадбирлари барча ҳудудларда мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг