UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

22 июн 14:29
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ригадаги лицензион мусобақа спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа ниҳоясига етди.

Беллашувларнинг сўнгги кунида ҳам спортчиларимиз медаллар шодасини қўлга киритдилар. 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича Владислав Мустафин биринчи ўрин эгасига айланди. 100 метрга эркин усулда сузишда Хуршиджон Турсунов биринчи, Аҳмаджон Умуров эса иккинчи ўринни қўлга киритди. 4х100 эстафетасининг комплекс баҳсларида Егор Болотов, Владислав Мустафин, Мирсаид Мирзоидов, Хуршиджон Турсуновлар олтин медаль соҳиби бўлишди.

Шу тариқа, якунига етган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 12та медаль қўлга киритишди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияси учун очколар тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади. Турнир орқали ҳамюртларимиз ўзлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ишлаб олдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг