UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0

22 апр 16:00
Янгиликлар

Стол тенниси

Римма Гуфранова: Федерация пандемия вақтида барча шароитларни яратиб бермоқда

Мамлакатимизда карантин ҳолати эълон қилинган кунга ҳам бир ойдан ошди.

Кўплаб қийинчиликларни бошидан кечирган халқимиз, коронавирус пандемияси сабаб юзага келаётган муаммоларни бир тану бир жон бўлиб енгиб ўтмоқда.

Ҳозирги кунда, барчамиз ўз оила аъзоларимиз ёнида, уйда вақтимизни ўтказмоқдамиз. Кимдир масофавий тарзда иш олиб бораётган бўлса, кимдир томорқасида меҳнат қилмоқда, яна кимдир жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни канда қилмаяпти.

Ана шундай юртдошларимиздан бири бу Римма Гуфрановадир. У стол теннис бўйича мамлакатимиз терма жамоасининг энг ишончли теннисчиларидан. Гарчи дунёда стол тенниси мусобақалари номаълум муддатга қолдирилган бўлсада, у жисмоний тарбия ва спорт билан мураббийлари берган кўрсатмаларга риоя қилиб, машғулотларни давом эттирмоқда.

Стол теннисчимиз кун давомида олиб бораётган машғулотлари, федерация томонидан яратиб берилган шароитлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Ўзбекистон стол теннис федерацияси юртимизда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин даврида, биз спортчиларга ўз уйимизда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишимиз учун барча имкониятларни яратиб бермоқда. Кун давомида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб турувчи машқларни бажармоқдаман. Федерациямиз шифокори икки маҳал саломатлигим бўйича маълумот олмоқда.

Шунингдек, машғулотлардан бўш вақтимни мазмунли ўтказиш мақсадида бадиий китоблар ўқимоқдаман, онлайн тарзда инглиз тилини ўрганишни бошладим ва ҳар бир қизлар каби уй ишларига қарашмоқдаман.

Карантин вақтида стол теннисига оид янги қоидалар ва маҳоратни оширувчи видеороликларни интернет орқали кузатиб бормоқдаман. Энг муҳими, биз спортчиларни зерикишимизни ва руҳий ҳолатимизни кўрсатиш мақсадида федерациямиз томонидан ўтказилаётган челленжларда мунтазам иштирок этмоқдаман. Умуман олганда, ҳар бир куни ўз уйимда мазмунли ўтмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, халқимизга бу синовли кунларни биргаликда енгиб ўтишимиз кераклиги ва уйда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз вақтимизни мазмунли ўтказишимиз кераклигини айтиб ўтмоқчиман.


Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг