UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

15 июн 13:01
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Токио-2020

Рио-2016. Ўзбекистонга медаль билан қайтиши мумкин бўлган спортчилар - Вадим Меньков!

Шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.

Бугунги қаҳрамонимиз Ўзбекистон каноэ терма жамоаси аъзоси, икки карра жаҳон чемпиони Вадим Меньков.


Вадим Меньков – 1987 йилнинг 12 февраль куни Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида дунёга келган. Бу спорт тури билан 16 ёшидан профессионал тарзда шуғулланишни бошлаган. Илк мураббийи Александр Пономарёв. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олган. Фаолиятидаги илк катта ютуққа 2005 йили эришган. Ўша йили у Малайзиянинг Путражая шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида бир нечта медални қўлга киритган. Анироғи, 2тадан олтин ҳамда кумуш медалга сазовор бўлган. Орадан бир йил ўтиб, жаҳон Кубогида иштирок этган. Айнан 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида битта олтин ва бронза медали билан тақдирланган. 2007 йилги Осиё чемпионатида қитъанинг энг кучли каноэчиси эканлигини яна бир бор исботлаб, икки карра Осиё чемпионига айланди. Ўша йили фаолияти илк бор жаҳон чемпионатида қатнашди. Германиянинг Дуйсбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида бир йўла 6та йўналишда стартга чиқди.



2008 йили тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Хитой пойтахти Пекин шаҳри мезбонлик қилган Олимпиадада 500 ҳамда 1000 метр масофага ўтказилган яккалик каноэ баҳсларида ўз имкониятини синаб кўрди. 1000 метр масофада ўтган мусобақада унга бирозгина омад етишмади. У марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. Ўша йили мавсум якунларига кўра Вадим Меньков “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонига лойиқ кўрилди. Ҳамюртимиз 2009 йили Датрмут шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1000 метр масофада олтин медални қўлга киритди. Жаҳон Кубогида ҳам шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 2010 йили Познань шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 1000 метр масофадаги баҳсларида яна бир маротаба дунёнинг энг кучли каноэчисига айланди. 500 метр масофадаги мусобақада эса бронза медалига эга бўлди. 2010 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Вадим Меньковнинг кўксини олтин медал безади. 



Саҳифамиз қаҳрамони 2012 йилги Лондон Олимпиадасида яна тўртинчи ўринни эгаллади. Унинг халқаро мусобақалар, жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги муваффақиятларини узоқ санаш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, биз Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиладиган Вадим Меньковга омад ёр бўлишини чин дилдан истаймиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг