UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

21 ноя 17:02
Янгиликлар

Кураш

Риштонда белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Бугун Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги болалар – ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишмоқда.

Ушбу мусобақада дастлаб, очилиш маросими ташкил этилди. Табрик учун сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлашга, спорт турларига, хусусан, миллий спорт турларига  алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб, спортчиларга мусобақада муваффақият  тилашди.

Шу тариқа ўсмирлар ўртасидаги мазкур чемпионатга старт берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришади.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг