UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

29 сен 22:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Россия Олимпия қўмитаси президенти Тошкентга келди + ФОТО

Бугун Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков пойтахтимизга ташриф буюрди.

Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олишди.

РОҚ раҳбарига ташрифи давомида Новосибирск Олимпия кенгаши раиси Игорь Коротнев ҳамроҳлик қилмоқда. Меҳмонлар кун давомида МОҚда ҳам бўлиб, ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида қимматли маълумотлар олишди.

 Томонлар ўртасида ташкил этилган учрашувда ҳар икки мамлакат спортини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини кўпайтириш, томонлар ўртасида тузилган меморандумга мувофиқ, тиббиёт, илм-фан йўналишларидаги ютуқларни баҳам кўриш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мартабали меҳмонга ташриф давомида юртимизда олиб борилаётган бир қатор бунёдкорлик ишлари таништирилди.

Жумладан, россиялик меҳмонлар «Янги Ўзбекистон» боғи, унинг атрофида “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун ажратилган Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси, “Tashkent City” мажмуаси ва бошқа бир қатор объектларда бўлиб, Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг