UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

14 май 08:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Россия спортчилар иттифоқи МОҚнинг ҳамкорларидан бирига айланди

Теглар :  РоссияМОҚ
Россия Олимпия қўмитаси Бош котиби Родион Плитухин, “Россия спортчилар иттифоқи” ташкилоти президенти, эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Давид Мусульбес ва унинг ўринбосари, қиличбозлик бўйича 2 карра Олимпиада чемпиони Татьяна Логунова Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Россия спортидаги дўстона алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов, Баҳодир Махситов бошчилигидаги юртимиз спорти фахрийлари ҳам иштирок этишди. Суҳбат аввалида Ойбек Омилович бундай фахрий меҳмонларни кутиб олиш ва ўзаро дўстона алоқаларни янада ривожлантиришдан мамнун эканини билдирди. 

МОҚ Бош котиби мамлакатимизда Президентимиз томонидан Олимпизм ҳаракатини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берди. Шунингдек, пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида россиялик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларини юқори баҳолади.

Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам кўп йиллик ҳамкорликни давом эттириш ривожланиш сари қўйиладиган янги қадам бўлишини таъкидлашди. Хусусан, бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш, кўплаб спорт турларида терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, замонавий спортнинг илм-фан ютуқлари бўйича тажриба алмашиш бўйича фикр юритишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳамда “Россия спортчилар иттифоқи” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ундан келгусида ҳар икки мамлакат спорт фахрийлари иштирокида тадбирлар ташкил этиш, спорт ютуқларида уларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш каби масалалар ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг