UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

12 мар 09:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Россиялик мутахассис иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига хорижий ўқув муассасалардан вакиллар, спорт мутахассислари ташриф буюриши давом этмоқда.

Ана шундай меҳмонлардан яна бири Халқаро тоифадаги спорт устаси, Халқаро спорт тадбирларни ташкил этиш бўйича етакчи мутахассис, Халқаро енгил атлетика федерацияси ва УмумРоссия енгил атлетика спорт ҳакамлари Ҳайъати аъзоси Жгир Борис Андреевич университетга ташриф буюрди. Даставвал меҳмон ва университет вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, университетнинг «Спортни бошқариш ва туризм» факультети декани Дилшод Арзиқулов, «Спорт тадбирларини ташкил этиш» кафедраси мудири Комилжон Ярашев, «Спорт менежменти ва иқтисодиёт» кафедраси мудири Комил Зиядуллаев ва «Енгил атлетика назарияси ва услубияти» кафедраси мудири Иқроржон Солиев иштирок этди.

Унда университетда талабаларга яратилган шароитлар, қулайликлар, ўзаро ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.

Шундан сўнг, университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларига Хорижлик меҳмон «Халқаро ва оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида маҳорат дарси ўтиб берди.

Маҳорат дарсида россиялик мутахассис ва университет профессор-ўқитувчилари, талабалари ўзаро фикр алмашдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг