UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

13 мар 10:51
Янгиликлар

Гандбол

РОЗК ҳудудида замонавий гандбол зали фойдаланишга топширилди + ФОТО

Теглар :  ГандболРОЗК
Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежи ҳудудида замонавий шароитларга эга янги гандбол зали фойдаланишга топширилди.

Ушбу мажмуанинг қурилиши учун 11 миллиард сўм сарфланган бўлиб, унинг умумий майдони 1 100 квадрат метрни ташкил қилади.

Гандбол мажмуасининг очилиш маросимда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон гандбол федерацияси вакиллари, спортчи ёшлар, мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, зал барча қулайликларга эга ва замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Майдонга ҳам энг замонавий паркет тўшалган. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай ажойиб майдонда машғулот олиб борадиган спортчиларимиз халқаро мусобақаларда майдонга мослашишда асло муаммога дуч келмайди.

Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов ҳамда 20 йил ушбу даргоҳга раҳбарлик қилган спорт фахрийси Э.Гиязов сўзга чиқиб, аввало Президентимизнинг спортга қаратаётган улкан эътиборлари туфайли мана шундай ажойиб спорт мажмуалари барпо этилаётгани, ушбу мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан Ўзбекистон гандболи тарихида янги давр бошланганини алоҳида эътироф этишди.



Шунингдек, вазир ўз сўзида дунёда энг оммавий спорт турларидан бири бўлмиш гандболни мамлакатимизда янада оммалаштириш кераклиги, бунинг ортидан селекция жараёнига бўлган эътиборни кучайтириш, иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва катта спортга йўналтириш, шу билан бирга улар учун барча шароитларни яратиб бериш орқали профессионал спортдаги ютуқларимиз салмоғини ҳам оширишга эришилишини таъкидлади.



Мажмуанинг очилиш маросимида таниқли санъаткорлар ўз чиқишлари билан йиғилганларга хушкайфият улашди.

Шундан сўнг ёш гандболчиларимиз янги, замонавий майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Ўртоқлик мақомида ўтган очилиш ўйинида паркетга мезбонлар Республика Олимпия захиралари коллежи ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ўзаро баҳс олиб боришди.

Қайд этиш жоиз, ўтган йилнинг 13 августида муҳтарам Президентимиз олимпиячиларимизни қабул қилар экан, келгусида жамоавий спорт турларида ҳам атлетларимизнинг ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишини таъминлаш борасида муҳим топшириқлар берганди. Бугун фойдаланишга топширилган гандбол залилдан эса яқин келажакда маҳоратли гандболчилар етишиб чиқади ва улар Янги Ўзбекистонга янги ғалабаларни тақдим этишига шубҳа йўқ.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг