UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

13 янв 08:07
Янгиликлар

Тадбирлар

РОЗКда Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ҳамда халққа Мурожаатномасида жисмоний тарбия ва спортга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Республика Олимпия захиралари коллежида ўтказилган йиғилишда Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса 2021 йил 7 январь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида соҳа ходимлари олдига қўйилган устувор масалалар, бу борада коллеж жамоаси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишга Республика Олимпия захиралари коллежи директори в.в.б. Фаррух Мирбобоев раислик қилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокир Расулов ҳам иштирок этди.

Хабарингиз бор, 2021 йил юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилинди. Спортни ёшлардан, ёш авлодни эса спортдан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Шу маънода бошланган йилимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари олдига ҳам катта вазифалар қўйилади.

Хусусан, 2021 йилда аҳоли орасида оммавий спорт турларини тарғиб қилиш учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратилади. Жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш эса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омилдир.

Келгуси йилда 70та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингта боғча ва мактабларни спорт жиҳозлари билан таъминлашга ҳам 100 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, барча туман марказлари ва шаҳарларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари, яъни “Саломатлик йўлаклари” барпо этилади. Қолаверса, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш орқали 2021 йилда қамровни ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилиши белгиланган.

Спорт соҳаси ҳақида гап кетганда, яна бир муҳим вазифа олдимизда турганини таъкидлаш жоиз. Бу Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ва паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати, шу жумладан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан спорт федерациялари ва спортчиларга бўлғуси мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишига эришиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини сўзсиз таъминлаш борасида ҳам таклиф ва тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг