UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 окт 14:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руфат Рисқиев ҳаётига бағишланган кўрсатув халқаро фестивалда намойиш этилади

17-19 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида кино ва телевидение йўналишида анъанавий VIII "Самара губернияси юлдузлари ва Россия-2019" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур фестивалга ўзбекистонлик истеъдодли телеижодкорлардан бири Зилола Темирова муаллифлигидаги "Профессионал" кўрсатуви ҳам номинант сифатида таклиф килинган.

Кўрсатувда ўзбек боксини дунёга танитган инсонлардан бири Руфат Рисқиевнинг бокс оламига кириб келиши ва унга бағишлаган умр йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Жумладан, фильмда жаҳон чемпионлиги йўлидаги оғир машаққатлари, Монреаль Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани ва фаолиятидаги кўплаб қизиқарли ва ўзига хос аҳамият касб этувчи воқеалар ҳақида сўз юритилган.

Маълумот учун, Руфат Рисқиев 12 ёшидан бокс билан шуғуллана бошлаган. Ўз устида тинмай ишлаши натижасида 1974 йилда жаҳон чемпиони ва 1976 йилда Монреал Олимпиадасининг кумуш медали совриндори бўлган.

Спорт карьерасининг охирида эса Руфат ака "Зангори қўнғироққа ..." фильмида бош ролни ижро этган. У фильмдаги роли билан ўз ҳаётини – ўзбек маҳалласида туғилиб ўсган болакай қай тариқа жаҳон чемпионига айланганини очиб берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг