UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0

08 ноя 17:41
Янгиликлар

Самбо

Сабина Давлатова: "Ўзбекистон самбо ассоциацияси тайёргарликка алоҳида эътибор қаратмоқда"

Самбочимиз Сабина Давлатова олдинда турган жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тайёргарлик жараёни жуда яхши ўтмоқда. Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти, шахсан раис Алишер Алимовнинг ўзлари томонидан бизга эътибор қаратилмоқда. Кунига икки маҳал машғулотлар олиб бормоқдамиз. Машғулот жараёни ҳам қизиқарли тарзда ташкил этилади. Бу ўз навбатида спортчининг машғулотлардан зерикмаслигини таъминлайди. Чунки ҳар куни турлича, қизиқарли машқларни бажарамиз. 

Ҳар бир самбочининг мақсади битта - Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилиш. Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон байроғини баланд кўтармоқчимиз. Ўзбекистон - менинг Ватаним ва оилам. Мақсадим - уларни ҳимоя қилиш. 

Мен илк маротаба жаҳон чемпионатида қатнашаман. Шундай бўлсада, қайси давлат вакиллари кучли ва тажрибали эканлигини биламан. Ўзбекистон терма жамоасига асосан россиялик самочилар рақиблик қилишади. 

Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда ўтказилиши катта воқеа. Ушбу мусобақада барча жамоадошларимизда ҳаяжон катта бўлса керак деб ўйлайман. Насиб бўлса, барчангизни ишончингизни оқлаймиз", - деди Сабина Давлатова.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг