UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

12 сен 18:12
Янгиликлар

Каратэ

Садриддин Сайматов - 2017 йилнинг энг яхши каратэчиси!

Хабар берганимиздек, Германиянинг Лейпциг шаҳрида олимпия спорт турлари оиласига мансуб каратэ WKF бўйича нуфузли Премьер-Лига мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтганди.

Каратэда Премьер-Лига мусобақаси Жаҳон Кубоги мусобаыаси ҳисобланиб, 5та босқичдан иборат бўлади. Бу йил ушбу баҳсларга Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА), Рабат (Марокаш) ва Лейпциг (Германия) шаҳарлари мезбонлик қилди.


Жами 10та вазн (5та эркаклар, 5та аёллар) тоифасида ўтказилган Премьер-лиганинг якка ва жамоавий кумитэ баҳсларида 18 ёшдан катта спортчилар татамига чиқишди. Ушбу мусобақалар тизими спортчиларга Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳамюртимиз Осиё чемпиони Садриддин Сайматов ана шу Премьер-лига мусобақаларининг 4тасида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Айнан мана шу натижаси эвазига Садриддин Сайматов ҳақли равишда йилнинг энг яхши каратэчиси деб топилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг