UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

26 май 12:58
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова - Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг янги президенти!

Гувоҳи бўлаётганингдек, сўнгги пайтда ўзбек спортида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда.

Спорт федерациялар ва ассоциациялар раҳбариятидаги янгиланишлар ҳам ушбу ислоҳотлардан четда қолаётгани йўқ. Шу кунгача Ўзбекистон каратэ, таэвкондо WTF, енгил атлетика, "Rowing & Canoe" федерацияларининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциялари ташкил қилиниб, ташкилотларга янги раҳбарият сайланди ва улар олдига янги вазифалар белгилаб берилди. 

Ана шундай конференциялардан бири бугун Ўзбекистон стол тенниси федерацияси билан ўтказилди. Миллий олимпия қўмитасида ташкил қилинган ушбу йиғилишда МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ходимлари иштирок этди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала ташкилотга янги президент сайлашдан иборат эди.

Сир эмаски, стол тенниси бўйича Осиё мамлакатлари вакиллари дунё миқёсида етакчи ҳисобланадилар. Уларга рақобат туғдириш борасида манаман деган давлат вакиллари ҳам яхшигина қийинчиликка дуч келадилар. Аммо, бугунги кунда спортнинг ушбу тури тараққий этган мамлакатлар даражасига кўтарилиш, ўзбек спортчиларини улар билан тенгма-тенг рақобатга тайёрлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 

Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, собиқ спортчи, мураббий, шу кунгача стол тенниси федерациясида бош котиб лавозимида фаолият юритиб келаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Саида Саидикромовна Маҳмудова  номзоди ташкилот раҳбарлигига таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан С.Маҳмудова номзодини қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Саида Маҳмудова Ўзбекистон стол тенниси федерацияси президенти этиб сайланди.

Ўз навбатида  Саида Маҳмудова ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор имкониятини ишга солишини маълум қилди.

"Бу ерда ўтирганларнинг деярли барчаси билан танишмиз, бирга ишлаганмиз. Умид қиламанки, ҳамжиҳатликда ўзбек стол теннисининг мавқеини янада юқориларга кўтарамиз. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан ва бунинг учун бор кучимни беришга тайёрман ", - деди Саида Маҳмудова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг