UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

11 авг 16:39
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова терма жамоа аъзоларини шуғуллантирди

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси, тажрибали мураббий Саида Маҳмудова терма жамоа аъзоларига онлайн машғулот ўтказди.

Ҳар қандай шароитда ҳам хоҳиш бўлса, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг имкони бор. Бу эса айни дамда ҳукм сураётган карантин даврида ҳам спортчиларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уй шароитида бўлса-да, спорт билан шуғулланишлари учун жуда муҳимдир.

Жумладан, Саида Маҳмудова бошчилигида ўтган стол тенниси бўйича машғулотлар, теннисчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва техникаларини янада оширишга катта ҳисса қўшди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси тавсияси билан онлайн тарзда ўтган машқларни стол теннисчилар қунт билан ўзлаштирди. Машғулотлар давомида тажрибали мураббия шогирдларига керакли тавсиялари бериб борди.

– Доимо спорт билан шуғулланиш нафақат профессионал спортчиларни балки, ҳар бир инсонни руҳан тетик, жисмонан бақувват қилади. Айниқса, бугунги кунда кўпчилик инсонлар уй шароитида қолмоқда. Бу эса кам ҳаракатлик сабаб юзага келадиган ортиқча вазн тўпланиши, юрак ва қон тизимидаги касалликлар, нафас олиш каби муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабли ҳам, биз доимо онлайн машғулотларни ўтказиб келмоқдамиз. Машғулотлар давомида спортчиларга нафақат ўзлари, балки, ён-атрофдаги яқин инсонларини спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишларига ундамоқдамиз, – дейди С.Маҳмудова. – Профессионал теннисчиларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, энг аввало уларнинг руҳий ҳолатини бир маромда ушлаб туришлари учун, федерациямиз руҳшуноси томонидан ҳафтада икки маротаба психологик тренинглар ўтказилаётган бўлса, шифокоримиз ҳар куни уларнинг саломатликларини назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз мураббийлари томонидан олдинда турган мусобақаларга босқичма-босқич тайёрламоқда. Биз барча шароитга тайёр туришимиз керак. Умид қиламизки, тез орада пандемия ҳам тугайди ва барчамиз спорт мусобақаларда иштирок этамиз. Бу учун мен ва шогирдларим доимо тайёр.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг