UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 мар 10:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Полатов Ойбек Касимов билан бирга Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ФОТО

Хабар бериб ўтганимиздек, Андижон шаҳрида Ўзбекистон бокс федерациясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирдан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бўлишди. 

Мутасаддилар у ерда бокс билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан танишишди, ёш боксчиларнинг машғулотларини кузатиб, улар билан мулоқот қилишди. Боксни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, қолаверса шаҳарда бокс марказини бунёд этиш масалалари муҳокама қилинди. Ишни ташкил қилиш давомида юзага келган камчиликлар таҳлил қилинди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ташриф давомида ёш боксчилар билан эсдалик учун суратга тушишди.

Шунингдек, улар яккакураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ҳамда "Соғлом Авлод" стадионида ҳам бўлишди.


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 мар 21:21:45
Bek
Спорт вазирини биринчи ўринбосари федерация рахбари олдида қўл қовуштириб топшириқ олишга махтал бўлган одамдек турибдими? Жуда қизиқ..
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг