UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0

01 ноя 22:37
Янгиликлар

Енгил атлетика

“Samarkand Half Marathon” ғолиблари аниқланди

Бугун Самарқанд шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon”ига старт берилди.

Бу йилги ярим марафон баҳслари Пандемия сабабли онлайн тарзда ташкил этилаётган бўлсада, Самарқанд шаҳрида мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди.

Марафоннинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов иштирок этди.

Ушбу марафон ҳар йили маданият ва санъат объектларидаги мавжуд инклюзив муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантириш масалалаларини ҳал қилишга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.

Маросимдан сўнг “Samarkand Half Marathon”нинг 21 километр масофасига югуриш учун старт берилди. Унда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Андрей Петров биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Қизлар баҳсида ўн минг метрга югуришда Ўзбекистон рекордчиси, сурхондарёлик Цитора Ҳамидова ғолиб бўлди.

“Марафонда 35 та давлатдан 3 мингга яқин спортчилар онлайн тарзда қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ушбу марофонда иштирок этиш учун имконият яратилди. Бугунги марафон иштирокчиларининг барчаси қалбан Самарқандда эканлигига аминман. Дунёда юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият туфайли 2020 йилги Samarkand Half Marathon дастури ушбу тадбирнинг спорт қисмини икки шаклда – Самарқандда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 42 нафар профессионал спортчилар учун 21 км масофага югуриш мусобақаси ва ҳамма учун виртуал югуриш мусобақасини ўтказишни назарда тутади. Самарқанд ярим марафони – нафақат шаҳарнинг ташриф қоғози, балки шаҳар билан танишиш учун энг яхши имкониятдир”, деб айтиб ўтди А.Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида.

Мусобақанинг старти «Регистон» майдонидан бошланади, кейин спортчилар Самарқанднинг Бибихоним, Афросиёб, Ҳазрати Ҳизр, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек ва «Шоҳизинда» расадхоналари каби асосий диққатга сазовор жойлари ёнидан ўтишади.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ҳар бир йўналишда энг яхши натижа кўрсатган 5 нафардан қатнашчи ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланади. Унга кўра:

1-ўрин – 12 миллион сўм;

2-ўрин – 10 миллион сўм;

3-ўрин – 8 миллион сўм;

4-ўрин – 6 миллион сўм;

5-ўрин – 5 миллион сўм.

Соат 11:30 да мусобақа ташкилотчилари ва кўнгиллилар қисқа масофага югуришди. Унда туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам қатнашди. Икки кундан буён Самарқандда бўлиб ўтаётган “Samarkand Half Marathon”и доирасидаги маданий тадбирлар бугун кечгача давом этади.

Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб иштирокчилар спортчилар билан бирга югуришади. Виртуал пойга формати яриммарафон иштирокчиларига жой ва масофани танлаш эркинлигини беради ва натижалар Strava иловасида қайд этилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади. Яриммарафон дастурига «Скандинавча юриш» бўйича мусобақалар қўшилди ва 12 ёшгача бўлган болалар эса алоҳида болалар югуриш мусобақасида югурадилар.

Югуриш мусобақасида 1 дан 16 ноябргача давом этади. Мусобақа натижаларига кўра, энг яхши югурадиган шаҳар ва энг яхши югурадиган клуб аниқланади. Иштирокчилари энг кўп километр масофани босиб ўтадиган Ўзбекистоннинг шаҳри «Ўзбекистоннинг югурувчи пойтахти» кубогини қўлга киритади. Энг яхши югурувчи клуб ҳам кубок билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг