UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 май 08:07
Янгиликлар

Енгил атлетика

Самарқандда бўлиб ўтган оммавий юришда 25 000 киши қатнашди

Самарқанд шаҳрида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.

Аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирга вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилик қилди. Оммавий тадбирда вилоятдаги барча бошқарма ва идоралар раҳбарлари, ходимлар, нуронийлар ва ёшлар – жами 25 мингдан ортиқ самарқандликлар иштирок этишди.

Қатнашчилар вилоят мусиқали драма театри олдидан Университет хиёбони ва Регистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланишди. Шундан сўнг иштирокчилар Регистон майдонида мусиқа садолари остида эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.

 

 

Ушбу тадбир Президентимизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда жорий йилнинг 19 март ва 3 апрель кунлари Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг